avatar
Куч
159.16
Рейтинг
+59.86

Jasur Hikmatov

Мақолалар

Пути улучшения результатов комплексного лечения больных панкреанекрозом

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Пути улучшения результатов комплексного лечения больных панкреанекрозом


 


Ранняя диагностика и выбор оптимальных методов лечения больных панкреанекрозом являются сложными и окончательно не решенными проблемами хирургии (С.Ф.Багненко, 2006; С.З.Бурневич, 2006; Э.И.Гальнерин, 2007). Летальность при этой патологии остается высокой и составляет 12–53,1% (В.К. Гостищев, 2003). Прогноз зависит от поражения поджелудочной железы (ПЖ), забрюшинной клетчатки, наличия инфекции.


Цель исследования – определить наиболее оптимальные варианты консервативного и оперативного методов лечения больных с панкреанекрозом и его осложнениями.


Пути профилактики послеоперационного рецидива эхинококка печени

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Пути профилактики послеоперационного рецидива эхинококка печени


                      


Одним из основных методов лечения эхинококка печени является оперативный. Послеоперационная химиотерапия производными бензимидазола (альбендазол, мебендазол) требует длительное применение (1-3 мес.) препаратов.


Цель исследования: разработать липосомальную форму альбендазола (ЛФА), использование её интра и в послеоперационном периоде с целью профилактики рецидива заболевания.


Морфология эхинококкоза печени в возрастном аспекте

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Морфология эхинококкоза печени в возрастном аспекте


 


Целью настоящего исследования, является изучение прижизненных морфологических изменений печени при различных размерах и локализации гидатидных кист печени в различных возрастных группах больных.


Материалы и методы: Объектом настоящего исследования являются материалы оперативного лечения 267 больных с однокамерным эхинококкозом печени. Из них мужчин составили 167, а женщины 100 случаев. Больные до 20 лет составили 31 наблюдений (12%), от 21-40 лет 138 (52%), 41-60 лет 77 (29%), свыше 60 лет -21 наблюдений (8%). Гистологические исследования проведены у 49 больных, кусочки из фиброзной капсулы и прилегающей ткани печени взяты во время операции, фиксировались в 10% нейтральном формалине. Гистологические срезы окрашивались гемотоксилин-эозином по Ван-Гизону.


Иқтидорли ёшлар – порлоқ келажагимиз

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Иқтидорли ёшлар – порлоқ келажагимиз


Ҳар томонлама баркамол, илмли ва маънавиятли ёшлар жамият келажаги учун, унинг фаровонлиги, ободлигп, равнақи учун муҳим ўрин эгаллайдилар. Бугун бугун дунё олимларн томонидан XXI аср билим ва тафаккур асри дея эътироф этилмовда. Бу майдонда ўзининг муносиб ўрни ва сўзига эга бўлиш учун мустақил юртимиз фарзандлари ҳам чуқур билим ва юксак салоҳият, ёрқин истеъдодларини шакллантириб келмоқда. Мамлакатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар уларнинг ўз истеъдодларини юзага чиқаришларида ёрдам бермоқда. Абу Али ибн Сино, Баҳвуддин Нақшбанд, Ал-Бухорий, Ғиждувоний сингари буюк алломаларнинг муносиб ворислари ўлароқ; юрт ишончини оқлаб, илму тафаккури ила юксак эътирофларга сазовор бўлаётган ёшларимиз орасида Бухоро давлат тиббиёт института талабалари ҳам бор.


Шеъриятга ошно қалб

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Шеъриятга ошно қалб


 


Шу Ватанда қолай ўлгунча


Юрагимда йўқдир энди хеч бир ғам,


Бир вақтлар ёришмас эди ёқса шам.


Кулганимда кўнглим ёришиб кетар,


Кўзларим бўлади қувончлардан нам.


Умумии амалиет шифокори: тор доирадаги мутахассислар билан ўзаро алоқадорлик ва ҳамкорлик механизмлари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Умумии амалиет шифокори: тор доирадаги мутахассислар билан ўзаро алоқадорлик ва ҳамкорлик механизмлари


 


Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳортларни янада чуқурлаштириш ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг Давлат дастури тўғрисида»ги 2007 йил 19 сентябрдаги Фармони, «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаёт­ган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 28 ноябрдаги Қарори ва «Соғлиқни сақлаш муассасалари таркиби ва фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 март Қарорини ҳётга тадбиқ этган ҳолда мамлакатимиз миллий соғлиқни сақлаш тизимига Умумий амалиёт шифокори(УАШ) институтини жорий этиш давом этмоқда.Мазкур институтнинг тўла-тўкис шаклланиши учун умумий амалиёт шифокорлари ва тор доирадаги мутахассислар орасида узаро ҳамкорлик механизмларини яратиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.


Замонавии педагогик технологиялар: уларнинг умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашдаги ўрни

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Замонавии педагогик технологиялар:уларнинг умумий амалиёт шифокорларини тайёрлашдаги ўрни


 


Олий тиббий таълим модернизациялашган даврда мутахассислар тайёрлашнинг малакавий модели тиббиёт таълимининг инновацион ривожланишининг асосий йуналиши х, исобланади. Мутахассиснинг малакавий даражасини исботлайдиган курсаткич унинг касбий малакасидир. Замонавий фан ва техниканинг шиддат билан ривожланиши ҳар бир йуналиш буйича умумий билимларнинг йигилишига олиб келади, бу уз навбатида олий таълимга мураккаб муаммолар тугдириб, укитиш ти- зимини такомиллаштиришни талаб этади. Янги типдаги ва янги шароитларга мос келадиган малакали мутахассисларни тай- ёрлаш жараёнида нафакат бой тажрибага эга булган укитувчилар, балки замонавий педагогик технологиялар махрратига эга булган профессор-укитувчилар тизими керак. Кафедрамизда бугунги кунда ушбу талабларга жавоб бера оладиган, Англия, Эстония ва Австриянинг оилавий тиббиёт марказларида малакасини оширган, халқаро сертификатга эга тренерлар гурухи мавжуд.


Ёшларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш давр талаби

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ёшларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлашдавр талаби


 


Жисмонан, руҳан баркамол авлод соғлом турмуш,


соғлом оила тизими яратишнинг гаровидир.


 


Мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришган дастлабки йилдаёқ – 1991 йилнинг 21 ноябрида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унда ёшлар масаласига эътибор, ёш  авлодни тарбиялаш ва катта ҳаётга тайёрлаш, бунинг учун тегишли ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий шарт-шароитларни яратиш давлатнинг устивор вазифаси этиб белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 27 майдаги «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 271-сонли қарорида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ахолининнг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун кенг жалб этишга қаратилган.


Ёш авлодни тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ёш авлодни тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари


 


Инсон олам аро олам бўлиб, унинг қалб тўлғонишлари, идроки, тафаккур кучи ва туйғуларининг бепоёнлиги, ҳиссиёти ва эҳтиросининг жўшқинлиги олдида ташқи олам рангсиз ва бемажолдир. Мавжудотлар ичида азиз ва мукаррам қилиб яратилган Инсон ўзининг ақли, онги ва тенгсиз заковати, одамийлик каби фазилатлари билан улуғдир. Зеро, “Ер ҳаёт оламининг мадрасаси бўлиб, коинот дарси шунда ўқилмоқда”[1]. Бунинг асосий сабаби ерда барча нарсаларнинг мазмун-моҳиятини оча оладиган Инсон яшайди.


Ахлоқий камолот инсон зотига хос жараёндир, чунки у ақл, тафаккурнинг буюк қудратига таянган ҳолда ҳақиқат билан ёлғоннинг чегарасини аниқлабгина қолмасдан, балки дўстни душмандан ажрата олади. Илм билан хулқ-атвор, саъй-ҳаракатларнинг ўзаро бирлиги инсонни донишмандлик, комил инсон даражасига етказади. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак, чунки «гўзалликка ва ахлоқий камолотга интилиш — бу инсон зотига хос хусусиятдир»[2].


Гиёҳвандлик – ОИТС га мойиллик

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Гиёҳвандлик – ОИТС га мойиллик


 


        ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) нинг тарқалиши гиёҳванд моддаларнинг савдоси, гиёҳванд шахсларнинг хавфли ҳаракатлари  ва жинсий-ахлоқ бузилиши билан боғлиқ бўлиб, эпидемиологик назоратнинг маълумотларига кўра инъекцион гиёҳвандларнинг фақатгина 1/3 қисми ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиши аниқланган. Охирги йилларда Ўзбекистонда инъекцион гиёҳвандлар орасида ОИВ билан зараланганлар сони ошиб бормоқда. ОИВ 59% инъекцион,  15%  жинсий йўл билан, 26%  ноаниқ йўллар билан юқиши аниқланган.  Олиб борилган тадқиқотлар асосида ОИВни героинли гиёҳванд беморларнинг постабстинент даврда неврозсимон бузилишларининг ўзига хос хусусиятларини ўрганилган ва яшаш сифатини баҳолаб, даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқилган бўлиб ҳўзирги кунда ўзининг яхши самарасини бермокда. ОИВ билан  зарарланган беморларда кузатиладиган руҳий мослашувнинг бузилиши беморларда даволанишга ва ўз навбатида реаблитацион ишлар самарадорлигига нисбатан шижоатларини пасайтириши аниқланган.  Даволаш ва реаблитациянинг замонавий чораларини амалда қўллаш ва уларни ўрганиш ОИВ гиёҳванд беморларни постабстинент давридаги ўзгаришларни бартараф этишда ва уларни яшаш сифатини яхшилаш борасида муаммоларни ҳал қилишда самарали эканлигини аниқлаб беради.


Оила - муқаддас қадрият

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Оила  -  муқаддас қадрият                                                                          


 


Оила аждодларимиз ҳаёти каби жуда қадимий тарихга эга. Ота боболаримиз оилани муқаддас даргоҳ деб ҳисоблаганлар. вазафадир. Унинг мустаҳкамлиги, анънаналари, урф-одатлари, обрў-эътибори ва софлигини сақлашга ҳамиша ҳаракат қилганлар. Унинг ўзига хос  жиҳатларидан келиб чиқиб, асрлар давомида шаклланган қадриятларимизни сақлайдиган, инсоннинг яхши-ёмон ҳаёт ташвишлари кундалик икир-чикирлари, муаммоларини ҳал қиладиган ижтимоий институт деб атасак ҳам бўлади. Бу институтнинг яна бир муҳим томони  шундан иборатки, унда халқимизнинг бебаҳо маънавияти, урф-одатлари сақланади, давом этади, инсонпарварлик, ватанпарварлик каби ҳаёт давомчиси бўлган фарзандларимиз қалбида камол топтиради.


Мустаҳкам оила – жамият асоси

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Мустаҳкам оила – жамият асоси


    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллиги муносабати билан ўтқазилган тантанали мажлисда Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги 2012 йилни “Мустаҳкам оила” йили деб эълон қилдилар. Оила мустаҳкамлиги учун унинг барча фунциялари тўлиқ бажарилиши лозим.


Халқнинг, миллатнинг ижтимоий-тарихий бирлик, социум сифатида қарор топиши ва ривожланиши учун оиланинг репродуктив функцияси қанчалик муҳим бўлса, халқнинг, миллатнинг тарих саҳнасида қолиши, инсоният цивилизациясида ўз ўрнини топиши учун оиланинг маънавий-маданий ва ижтимоий-ахлоқий функциялари ҳам шунчалик муҳимдир.


Репродуктив функциясини бажаришига кўра аёл ва эркак ўртасида фарқлар, ўзига хосликлар мавжуд бўлса-да, улар маънавий-руҳий жиҳатдан ўзаро боғлиқдирлар. Айнан ушбу боғлиқлик оилани маънавий-маданий ва ижтимоий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш институтига айлантиради. «Эркаклар билан аёллар ўртасидаги тафовутларга қарамасдан, жинслар бир-бирига нисбатан маънавий-руҳий эҳтиёж сезадилар. Одам жисмонан жинсларга ажратилган бўлса-да, руҳан яхлитликка интилади. Табиатан эркак ва аёл руҳий томондан бир-бирларини тўлдирадилар, бир-бирларидан руҳий ва маънавий куч-қувват оладилар. Шу зайлда, инсон мукаммаллашиб, маънавий юксалиб боради. Руҳий бегоналашиш эса жинсларнинг орасига ихтилоф солиб, маънавий қашшоқлик ва руҳий ғариблик томон етаклайди»[1]. Демак, оиланинг маънавий-маданий ва ижтимоий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш институти эканлиги аввало аёл ва эркак, хотин ва эр ўртасидаги маънавий-руҳий уйғунлик, яхлитлик, бутунликда намоён бўлади. Эр-хотин ўртасидаги маънавий-руҳий уйғунлик, ахлоқий қарашлардаги яхлитлик оила маънавий муҳитини яратади.


Маънавий меросимизда ахлоқий ғоялар

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Маънавий меросимизда ахлоқий ғоялар


 


 Мамлакатимизда содир бўлаётган туб ўзгаришлар, демократик ислоҳотларнинг кўлами ва даражаси шунчалик салмоқлики, улар умумлашган тарзда маънавиятда яққол акс этмоқда. Маънавият ва ахлоқ муштараклиги жамият тараққиётининг муҳим жабҳасини ташкил қилиб, бу масала ҳозирда ва ўтмишда ҳам  туркий халқлар диққат марказида бўлиб келган. Бу, аввало, минг йиллик бой тарихимизга, қадимий анъаналаримизга, миллий ва диний қадриятларимизга содиқлигимизнинг рамзи сифатида баҳоланиши керак.


Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш омиллари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш омиллари


Маълумки, баркамол авлод эркин фуқаролик жамиятининг ҳал қилувчи кучидир. Шу сабабли мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук фарзанд этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ўстириш, аҳолининг ҳуқуқий тарбияси,  ва таълимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Зеро, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек: “Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир”[1].


Ҳозирги кундаги ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги ислоҳотларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда халққа юридик билимлар бериш, яъни жамиятдаги ижтмоий-ҳуқуқий фаолликнинг зарурий шартлари бўлган демократик тамойилларни кишилар онгига чуқурроқ сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини демократлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий давлат асосларини шакллантириш заруриятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қабул қилинди. У ҳуқуқий маданиятни юксалтириш механизмининг, аҳолининг ҳуқуқий тарбияси ва таълим тизимини такомиллаштириш орқали кишилар ҳуқуқий онгини юксалтиришнинг асосий жиҳатларини назарда тутади. Шундай қилиб, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди.


Ибн Сино таълимотида соғликни сақлаш тадбирлари

Buxoro davlat tibbiyot instituti
Абу Али Ибн Сино тадбирига кўра соғликни сақлаш санъати, одам гавдасини унга муносиб ва ёқадиган нарсаларни сақлаш орқали ўша табиий ажал деб аталадиган ёшга етказишдан иборатдир. Ибн Сино соғликни сақлашда асосий нарса, умумий ва зарурий сабабларни мўътадил қилиш бўлиб, бунда ейиладиган  ва ичиладиган нарсаларни мўътадил қилишга кўпроқ эътибор бериш кераклигини таъкидлайди. Абу Али ибн Сино ўзининг табиблик фаолиятида кишиларнинг саломатлигини сақлаш ва касалликнинг олдини олишдан иборат вазифани биринчи ўринга қўйиб, бу вазифанинг ечимини топиш учун кўплаб ўта муҳим тадбирлар ишлаб чиққан ва амалга ошириш йўлларини баён этган.
Соғликни сақлаш тадбирларининг асосий  мақсади ҳар хил фойдали тадбирларни қўллаб соғлом, узоқ умр кўришни таъминлашдир.
Ибн Синонинг кўрсатишича саломатликни сақлаш учун биринчи галда қуйидаги соғлом турмуш тадбирларини амалга ошириш керак.
1. Бадантарбия тадбири
2. Овқатланиш тадбири
3.Мўътадил уйқу ва уйғоклик ҳам киради.
4.Киши мизожини мўътадил ҳолатга келтириш
5.Одам организмини чиқиндилардан тозалаш
6.Тарбия ҳақидаги тадбирлар
7.Йилнинг турли фаслларидаги тадбирлар ва ҳавони соғломлаштириш тўғрисида
      Ибн Сино бу тадбирларни  янги туғилган чақалоқдан бошлаб то қариликкача бўлган барча даврда қайси усул ва йўллар билан амалга оширилишини батафсил баён этган. Ибн Сино соғликни сақлаш тадбирларидан биринчи ўринда бадан тарбия ва яхши жисмоний ҳаракатларни, иккинчи ва учинчи ўринга овқатланиш тадбири ва уйқуни қўйган. Ибн Сино бадантарбияни аҳамияти ҳақида сўзлаб мўътадил равишда ва ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи киши касалликларнинг давосига муҳтож бўлмайди. Ибн Синонинг таъкидлашича: кексалар соғлом бардам бўлишлари учун биринчи галда овқатланиш режимига риоя қилишлари керак, оз-оз миқдорда яхши ҳазм бўладиган овқатлар истеъмол қилишлари лозим. Меваларнинг шарбати кўпроқ дори сифатида  истеъмол қилиш тавсия этилади.
II.Овқатланиш тадбири.
Овқатланиш тадбирида қуйидагиларга риоя қилиш керак.
1.Овқатнинг асосий қисми мева ва сабзавотлардан ташкил топган бўлиши керак.
2.Тўйиб овқат емаслик керак.
3.Қишда иссиқ, ёзда совуқ ва илиқ овқат ейиш лозим.
4.Одам организмида энг зарарли нарса овқат ошқозонда ҳазм бўлмасдан туриб  овқат истеъмол қилишдир.
5.Суюқ, тез ҳазм бўлувчи овқатни ундан кучли ва қаттиқроқ овқат устига ейишдан сақланиш керак.
6.Энг ёмон нарса бир-бирига келишмайдиган овқатларни аралаштириш.
7.Овқатдан кейин совуқ сув ичиш.
8.Овқатдан кейин спиртли ичимликлар ичиш, чунки спиртли ичимликлар
ошқозонни ҳаракатини тезлаштириб, овқат парчаланмасдан ўтиб кетади.
Юкорида келтирилган овкатланиш тарзи мохиятини тугри таърифлаш ва уларга замонавий тиббиёт нуктаи назаридан ёндашиш хазм килиш тизими аъзолари касалликларининг олдини олишда алохида ахамият касб этиши аник. Соглом турмуш тарзига амал килиш узок умр куриш гаровидир. Ибн Сино колдирган  бой илмий мерос тиббиётимизнинг асоси пойдевори булиб хисобланади ва у хозирги кунда хам уз ахамияти йукотмаган.
Нурбоев Ф.Э.
ЮНЕСКО-шарқ табобати  кафедраси мудири

“Бобурнома” асари хорижий тилларда

Buxoro davlat tibbiyot instituti

“Бобурнома” асари хорижий тилларда


 


Ўзбек адабиётида йирик сиймолардан бири Захириддин Мухаммад Бобурдир. Унинг асарлари фақат ўзбек адабиёти эмас, балки жаҳон адабиёти хазинасига ҳам ажойиб бойлик бўлиб қўшилган. У туркий тилда ажойиб тотли девон тартиб берган. “Мубаййин” номли шеърий асар яратган – жуда фойдали китоб бўлиб, одамлар уни фиқҳ(шариат қонунлари) дастуриламали сифатида қабул қилинган. У туркий арузни ёзганки бундай етук асрни унгача ҳеч ким қўл урмаган.


Бобурни жаҳонга танитган энг йирик асари “Бобурнома” бўлиб, у жуда аниқ, тушунарли, ширали, соф жонли тилда битилган.


ОИТС билан кураш – ёшлар иши

Buxoro davlat tibbiyot instituti

ОИТС билан кураш – ёшлар иши


 


 “ОИТС ни тўхтатмоқ – ХХI асрда тинчлик яратиш учун шароитдир” деган эди Кофи Анан. Дарҳақиқат, бу нақадар тўғри айтилган бўлиб, инсониятга зарар келтирувчи, унинг оромини бузувчи, осойишталигига раҳна солувчи касалликни ҳали давоси топилмади. ОИВ инфекцияси  деярли барча минтақаларни қамраб олди ва қисқа вақт ичида саратон, юрак-қон томир касалликлари каби биринчи даражали муаммо бўлиб қолди. ОИВ-инфекцияси энг кўп ўлим билан  якун топадиган касалликлар қаторига киради. Бу касалликни ҳозиргача тўлиқ даволовчи дориси йўқ, вакцинаси ҳам яратилмаган. Аммо даволашдан кўра олдини олмоқ осон. Марказий Осиё минтақаси декларациясида “Марказий Осиё бошқарилмайдиган бўлиб қолиши мумкин бўлган ОИВ/ОИТС нинг кўламли эпидемияси чегарасида” эканлигига барчани эътибори қаратилган эди. Ҳа, бу мудҳиш касаллик эшик қоқмай бизнинг юртимиз остонасини ҳам ҳатлаб ўтган. У билан юзлашиш ва ўлимга маҳкум бўлиш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ. 


Дунёда ҳар 14 сонияда 1 кишига ОИВ-инфекцияси   юқади. Ҳисоблаб кўрингчи 1 суткада неча кишига бу инфекция юқади. Ҳозирги кунда 50 млн. киши ОИВ билан зарарланган бўлиб, уларнинг 32 % да руҳий бузилишлар учрайди. Уларда неврозсимон бузилишлардан тортиб токи психопатсимон ҳолат, ҳаттоки психоз ҳолатлари учраб туради. Бу руҳий бузилишларнинг заминида ОИВ нинг нейротроп таъсири сабабли МНСнинг зарарланиши ётишини таъкидлаш лозим. ОИВ-инфекцияси юққан кишиларда депрессия, фобия, дисфория, психопатсимон ҳолатлар, суицид фикрлар, делириоз бузилишлар, галлюцинациялар, параноид синдром, гипоманиакал ва маниакал ҳолатлар кузатилади. Касаллик ривожланган сарибош миянинг экзоген органик шикастланиши белгилари кучайиб, турли даражадаги психозлар, онгнинг намозшомсимон бузилишлари, тутқаноқ хуружлари ва охир оқибатда деменция (ақл пасайиши) кузатилади. Евроосиё мамлакатларининг 15-24 ёшдаги кишилари орасида ОИВ/ОИТС нинг нисбий тарқалганлиги бўйича дунёда  биринчи ўринни эгаллайди.   Евроосиё мамлакатларига Ўзбекистоннинг ҳам кириши, бизнинг ёшларимизга ҳам бу касаллик таҳлика солиб турганлигидан далолат бериши кўриниб турибди. Бу касаллик кишиларнинг айни етукликка ва баркамолликка эришиш ёшига тўғри келиб, уларни меҳнатга, турмушга жўшқин фаолият кўрсатиш даврида хазон бўлишига олиб келиши аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига қараганда республикамизда 2010 йилгача рўйхатга олинган беморларнинг 59 % га ОИВ-инфекцияси инъекцион йўл билан, 15% га жинсий йўл билан, 26 % га ноаниқ йўллар билан юққан. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра гиёҳвандлар беморларнинг 20-30 % ОИВ-инфекцияси билан зарарланган. Бу инфекциянинг  гиёҳванд беморлар орасида кўп учраши кўп сабабларга боғлиқ бўлиб, уларнинг жинсий шерикларининг кўплиги, тез-тез нотаниш кишилар билан жинсий алоқа қилиши, наркотик моддани қабул қилиш мақсадида биров ишлатган шприцдан фойдаланиши натижасида бўлади.


ОИТС билан касалланган биринчи ҳодисани рўйхатга олинганлигига 28 йил бўлди. Бу касаллик 30 млн.га яқин кишининг ёстигини қуритди. Кўриниб турибдики, ОИТС инсониятнинг ҳаётини издан чиқаришга энг жиддий  омил бўлиб, у ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, тиббий ва юридик асоратларга олиб келади.  ОИТС дан қўрқиш эмас, балки ундан кандай сақланиш мумкинлиги ва хавфли гуруҳлар борлигини билиш зарур. Ўйламай босилган ҳар бир қадам кишини ОИТС сари етаклаши мумкин! Шу сабабли ҳар бир ёш авлод вакили соғлом турмуш тарзига эътибор бериши, руҳан соғлом ва ақлан теран назар билан атрофга қараши керак!


ОИТС билан курашиш уни ўсишини тўхтатиш ҳозирги кунда бутун жаҳон куни мавзусига айланган бўлиб, ҳар биримиздан шахсий масулиятни талаб қилади. Келинг, ҳар биримиз шу масъулиятни шарафли адо этайлик !!!


 


БухДавТИ Психиатрия ва наркология кафедраси 


катта ўкитувчиси, т.ф.н. Қўчқоров У.И.                                                       


 

Соғлом турмуш тарзи - ёш авлоднинг ҳар тамонлама ривожланиш гарови

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Соғлом турмуш тарзи — ёш авлоднинг ҳар тамонлама ривожланиш гарови


 


 


Турмуш тарзи — бу бизнинг ҳаёт фаолиятимиз, яъни бир кеча-кундузни қандай тартибда ўтказишимиздир. Турмуш тарзи деганда, инсониятнинг бутун тарихий тараққиёт ривожланиш давомида орттирган, минг йиллар давомида шаклланган яшаш тури ёки тартиби тушунилади. Ҳар бир  инсон ўзи туғилиб ўсиб яшаётган ижтимоий-иқтисодий жамият муносабатларининг маҳсули ҳисобланади. Инсон ана шу жамиятда узоқ йиллар давомида шаклланган ижтимоий меъёрларга, яъни одатларга кўникма ҳосил қилади ва табиийки шунга риоя қилади. Шу ижтимоий меъёрларга риоя қилиш жараёни мазкур жамиятдаги турмуш тарзининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-руҳий ва ижтимоий-табиий жараёнлар таъсирида кечади.


Инсоннинг энг буюк орзуси соғлом бўлиш ва соғлом узоқ умр кўришдир, ана шу мақсад йўлида у ҳамиша изланишда. Одамларда инсоний онг шаклланибдики, улар касалликларни ва ўлимни қаттиқ қўрқув  билан қабул қилади. Ҳар қандай жамиятнинг ва шу жамиятда таркиб топган соғлиқни сақлаш тизимининг энг устувор вазифаларидан бири ҳам, инсонларнинг ана шу орзуларини рўёбга чиқишини таъминлаш учун замин яратишдан иборат.


Шифокорлик қасамёди

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Шифокорлик қасамёди


Не бахт,  бугун талабалик шаънига сазовормиз,


Не бахт, бўлажак шифокор ёшлар сафида бормиз


 


Тест чоғида биз тўплаган юқори баллар учун, -


Пухта  билим берган ҳар бир устоздан миннатдормиз.


 


Буюк табиб, бобокалон Синога деймиз: “Лойиқ-


Ворисингиз бўлишга аҳд-паймони барқарормиз”.


 


Қасамёд қиламиз: “Инсон соғ-саломат яшаши –


Йўлида тиб илмларин ўрганишга тайёрмиз”.


 


Тараққиётимизга зид ёвуз кучларга қарши,-


Миллий ғоя қуролимиз, ҳардам сергак, хушёрмиз.


 


Етук мутахассис, комил инсон бўлмоғимизда, -


Таянч бунёдкорликларга камарбаста, ҳамкормиз.


 


Бундай ғамхўрликлар учун юртбошимизга раҳмат, -


Талабалик шукухидан бағоят бахтиёрмиз.


 


Исомиддин фахр билан сизга оқ йўл тилаб дер:


“Сиз шогирдсиз, биз сизга мураббиймиз, сардормиз”


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


                                                                                      маданият ходими, меҳнат фахрийси

Аёлга таъзим

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Аёлга таъзим


 


 


Аёл-она, аёл-опа, аёл-сингил, аёл-қиз,


Инсон учун ҳаёт асло ҳаёт эмас уларсиз.


 


Энг аввало эрнинг тинчи-осойиши аёлдан,


Энг аввало оиланинг оройиши аёлдан.


 


Энг аввало аёл зоти фарзандига жонфидо,


Худойимдан унга соғлиқ тилаб айлар илтижо.


 


Ким бўлса ҳам ўғлим-қизим яхши одам бўлсин дер,


Элу юртга хизмат қилсин, собит қадам бўлсин дер.


 


Шу боисдан аёл меҳри-мўъжизакор оташдир,


Шу оташга ҳаёт-мамот ришталари туташдир.


 


Шу оташга йўғрилгандир Боҳоуддин Нақшбанд,


Шу оташдан қўл ишдаю Оллоҳ билан кўнгил банд.


 


Шу оташдан илҳомланиб ижод қилди Яссавий,


Шу оташдан Амир Темур барҳаётдир абадий.


 


Шу оташдан мангу янграр Мир Алишер навоси,


Шу оташдан шифобахшдир Ибн Сино давоси.


 


Шу оташдан нафас олар Қодирийдек даҳолар,


Шу оташдан бугун тирик Фитрат каби сиймолар.


 


Шу оташдан умрбоқий Усмон Носир, Чўлпонлар,


Бугун уйғоқ Акмал Икром, Файзулладек ўғлонлар.


 


Шу оташдан иймон бутун, руҳ покиза, соф кўнгил,


Шу оташдан Ўзбекистон, иншоолло, мустақил.


 


Аёл меҳрида ҳаётбахш сеҳру синоат бордир,


Аёл меҳри қалбимизда ҳеч аримас баҳордир.


 


Аёл зотига бош эгиб, Исомиддин таъзимда,-


Аёл меҳрин муқадас деб, мадҳ айлагай назмда.


    


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси