avatar
Куч
159.16
Рейтинг
+59.86

Jasur Hikmatov

Мақолалар

“Ватанга касамёд!” хайкали пойида

Buxoro davlat tibbiyot instituti

“Ватанга касамёд!” хайкали пойида


 


Тошкентда қурилган муҳташам ҳайкал,


“Ватанга қасамёд! ” дея номланди.


Юртбошимиз уни очгани маҳал,-


Атрофи бир олам гулга бурканди.


 


Ватан тимсолида меҳрибон она,-


Аскар ўғлонининг мардлигин билар.


Онтингга содиқ бўл, дея мардона,-


Ўғлига ҳарбийда маҳорат тилар.


 


 


Юртни қўриқлашга сўз берар экан,


Она даъватини ҳис қилар аскар.


Бурчини тасаввур айлаб юракдан,


Бор кучин хизматга этар сафарбар.


 


 


Керак бўлса ҳатто  жон фидо айлаб,


Муқаддас Ватанни қилар ҳимоя.


Шу боис ўзини курашга шайлаб,


Жанговор машқларга қилар риоя.


 


 


Эй, ўзбек ўғлони постда ҳушёр бўл,


Уйғоқ тут имонинг-эътиқодингни.


Юрт ҳимоясига мудом тайёр бўл,


Ардоқла “Ватанга қасамёд”ингни.


 


 


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Конституция

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Конституция


Дунёда энг халқчил ҳужжат –


                                   бизнинг Конституция,


Мукаммал Қомусдир ғоят,


                                   бизнинг Конституция.


 


Билим олиш, меҳнат қилиш,


                                   касбу ҳунар эгалламоқ,


Имконларига кафолат,


                                   бизнинг Конституция.


 


Ҳар сатрида аксин топган


                                   инсон эрк, манфаатлари,


Ҳар сўзи бахтга ишора, 


                                   бизнинг Конституция.


 


Ҳар бобидан аён эрур


                                   ҳақ-ҳуқуқ ва бурчларимиз,


Қадриятлардан далолат,


                                   бизнинг Конституция.


 


Амир Темур “Тузуклар”и


                                   каби ҳаётга йўлланма,


Тамойилидир адолат,


                                   бизнинг Конституция.


 


Бунёдкор ғоялар билан


                                   ҳамоҳанг ҳар бир моддаси,


Порлоқ келажакка даъват,


                                   бизнинг Конституция.


 


Қонунларнинг пухта, ихчам


                                   бўлмоғига бахш айлагай,


Такомиллик ва қатъият,


                                   бизнинг Конституция.


 


Фахрла, дер Исомиддин:


                                   “Касб айлагай оламшумул,


Ҳаётбахш мазмун-моҳият,


бизнинг Конституция”.


 


 


Исомиддин Жумаев,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Кўҳна ва боқий Бухоро

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Кўҳна ва боқий Бухоро


(Бухоро шаҳрида маданий марказ барпо этилиши ва шу номдаги мунумент очилиши муносабати билан)


 


Истиқлолдан топиб оро,


Бугун бағоят сержило,


Тароватли, кўркам, зебо –


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Чирой очган кўчалари,


Ҳар маҳалла, ҳар гузари,


Масжиду мадрасалари,


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Тарихи ноёб, қадимий,


Шахдамдир бугун одими,


Халқи бунёдкор, самимий,


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Аввал эди ҳеч ушалмас,


Умид – армон, орзу – ҳавас, -


Қойилмақом бундай марказ, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Юртбоши ўзи бош меъмор,


Марказ тез фурсатда тайёр, -


Бўлди… Бирам жозибадор, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


                                   Марказнинг нақ ўртасида,


                                   Мисли тошдаги қасида,


                                   Қад ростлади зўр обида, -


                                   Кўҳна ва боқий Бухоро.


Харитамиз акс эттирган,


Ер шарини даст кўтарган,


Маъно – моҳияти теран, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


                                   Эзгу ишлардан далолат,


                                   Алломалардан башорат,


                                   Абадиятга ишорат, -


                                   Кўҳна ва боқий Бухоро.


Ниҳоят эришди кўркам,


Замонавий ва муҳташам,


Театр биносига ҳам,


Кўҳна ва боқий Бухоро.


                                   Маҳобатли ва бетакрор,


Амфитеатримиз ҳам бор,


Бундан янада пурвиқор, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Гамжумдир ҳар бир иншоот,


Жўш урмоқда гулгун ҳаёт,


Бундан беҳад мамнун ва шод, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


                                   Бу маданий марказ – бўстон,


                                   Ёшлар учун катта имкон,


                                   Яшнар мисли жаннатмакон, -


                                   Кўҳна ва боқий Бухоро.


Камолот ёшларга сардор,


Бўлсин ёшларга омад ёр,


Ғамхўрликлардан миннатдор, -


Кўҳна ва боқий Бухоро.


Исомиддин Жума,


Ўзбекистон Республикасида


хизмат кўрсатган маданият ходими,

Табибим

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Т а б и б и м


(Абу Али ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига)


 


Гарчи жисман орамизда йўқсиз ҳамон, табибим,


Лек ҳаётсиз, ўтса ҳамки, неча замон, табибим.


Иштиёқманд бўлсангизда билимларга ёшликдан,-


Бироқ ҳаёт йўли эмас эди равон, табибим.


Ахлоқшунос, шоир, адиб, файласуф, астроном,


Эҳ-ҳе, донишмандлигингиз билмас поён, табибим.


Аммо табобатнинг юксак чўққиларин забт этиб,


Қолдирдингиз кенг жаҳонни қойил-ҳайрон, табибим.


“Уржуза”, “Тиб қонунлари”каби асарларингиз -


Тиббиётда дастурамал эрур ҳар он, табибим.


Бирам лойиқ, муносибдир олган унвонларингиз:


“Шайх-ур-раис”, ҳакимларга “Шоҳу султон”, табибим.


Ибн Сино – Авиценна – медицина сўзлари,-


Қўлланмоқда таржимасиз ва ёнма-ён, табибим.


Изингиздан дадил бориб ёшлар – ворисларингиз,


Илм эгалламоқдалар уриб жавлон, табибим.


Ўтаверар неча аср, неча давру давронлар,


Ошаверарсиз ҳамиша юксак довон, табибим.


Сизла беҳад фахрланар қишлоғингиз Афшона,


Фахрланар Бухорою Ўзбекистон, табибим.


Исомиддин дер: “Номингиз мангуликка дахлдор,


Асло тилдан тушмай дунё бўйлаб достон”, табибим.


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистон Республикасида


хизмат кўрсатган маданият ходими


 

Наврўзи олам келди

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Наврўзи олам келди


 


Пешвоз чиқайлик дўстлар,  Наврўзи олам келди,


Соғинч билан ҳаммамиз интиқ кутган дам келди


Юртбошимиз баралла “Баркамол авлод йили”-


Деб атаган бу йилга Наврўз ҳамқадам келди.


Борлиққа дунё-дунё кўрк-тароват бахш этиб,


Яшариш, янгиланиш  тимсоли кўклам келди.


Деҳқон баҳор фаслининг тафти билан етилган –


Экинзорига эрта тонг билан шахдам келди.


О, нақадар мавжланиб, нақадар жилоланган –


Қирларга гуллоладан  қирмизи гилам келди.


Миллий либосда дилбар қизларга боқиб деймиз:


“Ҳар бири наврўзона  иболи санам келди”


Алпқомат, шижоатли, йигитларга қарата,-


Деймиз: эл-юртга содиқ ,  баҳодир, ўктам келди.


Юз –кўзида мамнунлик акс этган ҳар нуроний –


Зот ҳам шукрона айтиб,  тетик ва бардам келди.


Ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, эъзозли урф-одатлар,


Қадриятлар сайлига  барча  жамул жам келди.


Баҳорий ноз-неъматлар  лиқ тўла дастурхонга,


Тансиқ таом – сумалак- энг ноёб малҳам келди.


Баркамоллик, юксалиш, тараққиёт йўлида,


Халқимиз аҳд – паймони  қатъий, мустаҳкам келди.


Наврўз гаштила беҳад баҳраманд Исомиддин-


Қалбига жўшқин илҳом,  қўлига қалам келди     


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими,  меҳнат фахрийси, 


 маҳалла фаоли

Ибн Сино барҳаёт

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ибн Сино барҳаёт


Афшонага қадам қўйсак, Ибн Сино намоёндир,


Ҳайкал эмас гўё жонли буюк сиёмо намоёндир.


Орадан минг йилдан зиёд фурсат ўтган бўлса ҳамки,-


Табобат тахтида Сино забардаст шоҳи султондир.


Улуғ алломанинг ўлмас асарлари зиёсидан,-


Илму фаннинг тараққиёт йўли бугун чароғондир.


“Ал-Шифо”, “Ал-Қонун” каби қомусий дурдоналардан


Жахон медицинасининг баҳрамандлиги аёндир.


Ўз вақтида ҳазрат огоҳ этган эди:”Об-ҳавомиз,-


Чанг-ғубориз, тоза бўлса – узоқ яшашга имкондир”.


Талабалик кафолатин қўлга киритган бўлсакда,-


Сизнинг ҳар бир сабоғингиз биз учун зўр имтихондир.


Гиёҳлардан тайёрланган ҳаётбахш малҳамларингиз-


Беморга куч бағишловчи табиий дори-дармондир.


Тафаккурингиз меваси – даволаш йўл-йўриқлари,-


Бугун ҳам долзарблигига дунё қойил ва ҳайрондир


Изингиздан бориб Сизга муносиб ворислар бўлиш,-


Барча ҳаким-шифокорлар қўнглида орзу армондир.


Исомиддин баралла дер: “Ибн Синомиз барҳаёт,


Мустақил, ҳур Ватанда ҳам у биз билан ёнма-ёндир,


Таббарук номи асрлар оша машҳури жаҳондир”.


 


Исомиддин Жумаев,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими.

Муаллим

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Муаллим


 


Номингизни тилга олиб такрор – такрор, муаллим,


Сизга миннатдорлигимни қилай изҳор, муаллим.


 


Мактаб қўнғироғи, гулгун чеҳрангиз, дарсларингиз,


Сабоқларингизга ҳамон кўнглим хумор, муаллим.


 


Кўз олдимдан кетмас сира завқ билан шеърлар ўқиб,


Роллар ижро этардингиз гўё актёр, муаллим.


 


Маҳорат ва билимингиз тафтидан ҳар машғулот,


Ўтар эди қизиқарли ва мазмундор, муаллим.


 


Бугун ҳар бир шогирдингиз касбу – ҳунар эгаси,


Бири олим, бири шоир ё тадбиркор, муаллим.


 


Қай лавозим,  қай соҳада ишласакда то ҳануз,


Қалбимиз тўрида оташ меҳрингиз бор, муаллим.


 


Ватанни сев жондан, деган даъватингиз ҳамиша,


Юрагимизга жо – бажо, қатъий шиор, муаллим.


 


Орзу қилганингиз: миллий қадриятлар қад ростлаб,


Эъзозланмоқда удумлар тантанавор, муаллим.


 


Дуога қўл очиб тонгда бизга омад тиларсиз,


Биз қанчалик камол топсак, сиз бахтиёр, муаллим.


 


Ўзимиз ёшларга устоз – мураббийлик қилсакда,


Сиз  устозлар устозисиз, сиз ифтихор муаллим.


 


Ўзингиз қўлига қалам тутқизган Исомиддин,


Сизни байрам билан қутлаб, ёзди ашъор, муаллим.


 


 


 


Исомиддин ЖУМА,


Ўзбекистонда хизмат


кўрсатган маданият ходими.

Ўзбек тилим

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбек тилим


 


Узоқ йиллар камситилдинг, бўлдинг хор – зор, ўзбек тилим,


Эндиликда ўз мавқеинг, ўз ўрнинг бор, ўзбек тилим.


 


Бугун юксак парвозинга қанот бахшида этмоқа, -


Тарихий – маънавий мерос – зўр пойдевор, ўзбек тилим.


 


Сени, айниқса, шеърият осмонига даст кўтарган,


Ҳазрат Навоий ижоди – боқий аъшор, ўзбек тилим.


 


Истиқлолдан баҳра олиб, баралла янграмоқдасан,


Бирам нафис, бирам мусиқий, жарангдор ўзбек тилим.


 


Юртбошимиз ҳар гал олий минбарлардан нутқ сўзласа, -


Олқишларга сазоворсан такрор – такрор, ўзбек тилим.


 


Давлат тили мақомига сени мушарраф айлаган, -


Мустақиллик бўлсин мустаҳкам, барқарор ўзбек тилим.


 


Байроғимиз, мадҳиямиз, гербимиздек муқаддасан,


Ёшу қари ҳаммамизга сен ифтихор, ўзбек тилим.


 


Шеъру достон, қўшиқ, ҳатто “мақом”имизни тинглагач,


Хорижлик ҳам сеҳру жозиббангга иқрор, ўзбек тилим.


 


Дилкашлигу ширин суҳанликларга бой эканингни


Ҳеч қайдай тилбузар эта олмас инкор, ўзбек тилим.


 


Кимки мусаффолигингга доғ туширишга уринса,


Тилсиз қолиш касалига бўлгай дучор, ўзбек тилим.


 


Қилиб маърузалар бурро, мулоқотларда бонг урсак, -


Ҳар қандай ғов бўлар ожиз, қолар ночор, ўзбек тилим.


 


Озод Ватаннинг беқиёс ривожига ҳамоханг бўл,


Чунки ўзимизда энди бор эхтиёр, ўзбек тилим.


 


Исомиддин, жаннатмакон юртим жўшиб ўзбекона, -


Қуйлайверсам, кўнглим яшнар мисли баҳор, ўзбек тилим!


 


Исомиддин ЖУМА,


Ўзбекистонда хизмат


кўрсатган маданият ходими,

Таскин

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Таскин


 


Аллоҳ берган соғлиғимни


ҳалол хизматга бахш этдим,


Илм – фанга, маърифатга,


маданиятга бахш этдим.


Ёшу кекса фуқаролар


билан ҳар гал мулоқотда,


Эътиборимни табассум,


самимиятга бахш этдим.


Бирор ишга қўл уришдан


олдин оқибатин ўйлаб,


Диққатимни холис мақсад


эзгу ниятга бахш этдим.


Бор билимимни ёш авлод


камол топмоғига сарфлаб,


Иқтидорим адабиёт


ҳамда санъатга бахш этдим.


Шукрона қилдим ҳар нафас


очликда ҳам, тўқликда ҳам,


Бардошимни қайғуда ҳам


сабру тоқатга бахш этдим.


Истеъдодимга тош отган


кимсаларга дуч келсамда,


“Ит ҳурар, карвон ўтар” деб


ўзни меҳнатга бахш этдим.


Исомиддин, юз йил умр


кўрсамда, боқий эмасман,


Таскин шулки, ўзни руҳан


 маънавиятга бахш этдим.


 


Исомиддин Жумаев,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси,


маҳалла фаоли.

Юрт соғинчи

Buxoro davlat tibbiyot instituti

 


Юрт соғинчи


 


(Заҳириддин Муҳаммад Бобур монологи)


 


Умрим кечди юрт соғинчи билан ғаму ҳижронда,


Шоҳ бўлсамда шу соғичнла уртандим Ҳиндистонда.


 


Ижод оғушими, жангу жадалми, қайда бўлсам,


Ҳис қилардим ўзни кезиб юргандек Андижонда.


 


Ўтди ҳаловатсиз ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзаси, -


Ҳақ, адолат учун кескин курашда – имтиҳонда.


 


Жон – жаҳд билан Самарқандни ҳимоя айласамда,


Тахтга даъвогарлик орта борди Шайбонихонда. 


 


Хайрият, у дучор бўлиб Парвардигор қаҳрига,


Ўлим топди шоҳ Исмоил ҳужумга ўтган онда.


 


Уруш, талон – тарожларнинг азобини эл тортиб,


Тожу тахт қоларди гоҳо у шоҳ, гоҳ бу султонда.


 


Кўрдимки, халқ аҳволи танг ҳар ерда: Хўжанд, Панжоб,


Машҳад, Исфара, Қашғару Қобул – Афғонистонда.


 


Буколмади шундай мушкул дамлар ҳам иродамни,


Қувват берди Темур бобом руҳи менга туғёнда.


 


Армоним йўқ, бир кун келиб буюк соҳибқирондек –


Улкан одил давлат барпо этсам мулки Туронда...


 


“Ҳазрат Бобур, руҳингиз шод бўлсин – дер Исомиддин,


Орзуйингиз ушалди ҳур, озод Ўзбекистонда”.


 


 


Исомиддин Жумаев,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси,


маҳалла фаоли.

Ватан

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ватан


 


Қадр-қимматим, таянчим, ифтихоримсан, Ватан,


Мустақил жонажон юртим, ҳур диёримсан, Ватан.


 


Аждодлар асраб-авайлаб бизга қолдирган мерос,-


Муқаддас масканим, боқий мулки боримсан, Ватан.


 


Истиқлол гаштидан турмуш обод, ҳаёт гулгундир,


Бунёдкорликда таҳсинга сазоворимсан, Ватан.


 


Тупроғингда етишгай турфа хил нозу неъматлар,


Ққишу-ёз чаманим, боғим, лолазоримсан, Ватан.


 


Хизмат бурчила олисга сафар қилган чоғларим,-


Ҳаял ўтмай соғинганим, дил хуморимсан, Ватан.


 


Тинчлик-осойишталикда гуллаб-яшнамоқдасан,


Жаҳонда тенглар ичра тенг ва номдоримсан, Ватан.


 


Исомиддин умрим бўйи мадҳинг жўшиб куйлайман,


Янгроқ созим, қалб даъватим, шеър-ашъоримсан, Ватан.


     


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Китоб

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Китоб


 


Инсонга энг ноёб, дилкаш дўсту қадрдондир китоб,


Олам-олам билимлару маъноларга кондир китоб.


 


Доно фикрлаш, изланиш, мушоҳада воситаси,-


Жумбоқларга ақлий ечим топмоққа имкондир китоб.


 


Бугун технологиялар тезкор тараққий этсада,


Бизга ҳамиша ҳамроҳу бизла ёнма-ёндир китоб.


 


Ахборот ресурс маркази каби зиё масканлари-


Ичра, қаранг, истаганча мавжуд, намоёндир китоб.


 


Бир ажиб ризқу рўз борки, усиз бирор кун ўтмагай,-


Бундай маънавий озуқа-бамисоли нондир китоб.


 


Барча бадиий, тарихий, илмий асарлар турфаранг-


Гуллар десак, улар учун кенг боғу бўстондир китоб.


 


Бобокалонлардан мерос-ўгит-башоратномалар,-


Нодир битиклар шаклида бизга армуғондир китоб.


 


Исомиддин, сен учун ҳам камолот дорилфунуни,


Ижодингга қанот, минглаб шеър ила достондир китоб.


  


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Салом, “Универсиада-2013”

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Салом, “Универсиада-2013”


 


 


Спорт учун сен қулай фурсат, “Универсиада”,


Айла беллашувларга даъват, “Универсиада”,


Ёшлар неларга қодир кўрсат, “Универсиада”,                            Бахш эт уларга руҳий мадад, “Универсиада”,


Бўл маҳорат бобида  ибрат, “Универсиада”.


 


Спортчиларинг асло баҳсларда бўш келмасин,


Волейболда, шахматда мағлублик не билмасин,


Югуришда, сузишда ҳеч ким ортда қолмасин,


Теннисдами футболда енгсину енгилмасин...


Ҳар бир турда акс этсин шиддат, “Универсиада”.


 


Мусобақада дўстлик топсин ифодасини,


Спортчилар чиниқиб тоблаб иродасини,-


Қўлга киритсин соврин, медаллар шодасини,-


Қувонтирсин устозлар ҳам ота-онасини,-


Келтир Ватанга шону шуҳрат, “Универсиада”.


 


Бухоройи Шарифга ташрифинг қутлуғ бўлсин,


Қатнашчиларинг сафи кенгайсин, тўлиқ бўлсин,


Тажрибанг, моҳиятинг ёшларга йўриқ бўлсин,-


Спорт ўйинларингда ғалаба, ютуқ бўлсин,-


Тилайман сенга оқ йўл, омад, “Универсиада!” 


 


  Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Бўлай десанг етук шифокор

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Бўлай десанг етук шифокор


Бўлай десанг етук шифокор,-


Тиб илмини такрор ва такрор-


Ихлос билан пухта ўзлаштир,


Билим ўқимоқ, изланишдир...


Ўрган Сино табобатини,


Ҳар бир ўгит, башоратини.


Қалбингга жо бўлсин асари-


Оламшумул “Тиб қонунлари”.


Устозлардан олган назарий,


Муолажали ва амалий-


Сабоқларингга риоя қил,


Инсон соғлиғин ҳимоя қил.


Шу маънода масъулиятли,


Шарафли касбда қатъиятли,


Бўлиб интил комиллик сари,


Забт эт илму фан чўққиларин.


Бу йўл, албат, текис йўл эмас,


Ўнқир-чўнқир ҳамда баланд-паст.


Ундан мардона ўтмоқ учун,


Мурод-мақсадга етмоқ учун,


Тузиб олий мукаммал режа,


Олтин давр-вақтингни тежа.  


Ҳа, вақт олтин ҳакамлигин бил,


Бор кучингни илмга сарф қил.


Хизматингда кутубхоналар,


Техник восита-дурдоналар,


Қанча-қанча муляжу макет,


Ҳатто ҳозир жавоб интернет,-


Мавжуд, аммо касбга иштиёқ,-


Эътиқодинг йўлингда маёқ.


Содиқ қол шу эътиқодингга,-


Шифокорлик қасамёдингга.


Шу боисдан асло бўшашмай,


Юрган йўлингдан ҳеч адашмай,


Қадрла ҳар ғанимат онни,


Қулай шарт-шароит  имконни...


Беморга дилкаш, ёнма-ён бўл,


Мулоқотда ширин забон бўл.


Ҳакамлик сирларин батафсил,-


Онгу шуурингга пайванд қил.


Лойиқ ворис бўлиб Синога,-


Шунда етгайсан муддаога,-


Шунда топиб элда эътибор,-


Бўлгайсан ҳурматга сазовор!


 Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Хотирангизни ёд айлаб...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Хотирангизни ёд айлаб...


(“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан)


 


 


Орамизда жисман йўқсиз, лекин барҳаётиз руҳан,


Номларингиз абадият китобига муҳрланган.


 


Эл-юрт учун ўлимга тик боқиб курашганингизда,-


Жасоратингизга бардош беролмади қаттол душман.


 


Ширин жонингиздан кечиб бўлса ҳамки қутқардингиз,-


Инсониятни фашизм деган хавф-хатар, кулфатдан.


 


Шу боисдан жаҳон аҳли халоскор деб билар сизни,


Нажоткорим дея эслар маҳалла-кўй, она-Ватан.


 


Эркпарварлик, фидойилик сингари эзгу хислатлар,-


Буюк аждодларимиздан жисму жонингизга кўчган.


 


Фарзандларга сиздан боқий мерос-ушбу қутлуғ замин,-


Қаранг, Истиқлол гаштидан беқиёс гуллаб-яшнаган.


 


Демак, бунёдкор сафларда бугун биргасиз биз билан,


Биргасиз, то жаннатмакон ҳур Ўзбекистон бор экан.


 


Порлоқ хотирангизни ёд айлаб, дуога қўл очиб,


Исомиддин, кўнглим уйин бағоят айладим равшан.


  


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Ҳазрат Навоий барҳаёт

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ҳазрат Навоий барҳаёт


 


(Алишер Навоий таваллудининг 572 йиллиги  муносабати билан)


 


 


 


Янграрки то назму наво, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Ижодки ёрқин, пурмаъно, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Туркона тилки сержило, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Қутлуғ номи қалбларга жо, ҳазрат Навоий барҳаёт.


“Хазойинул-маоний”си – маъноларнинг хазинаси,-


Мумтоз шеъриятимизнинг ажиб, ноёб намунаси,


Маънавий меросимизнинг нафис ашъор ганжинаси-


Бермоқдаки ҳамон садо, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Ғазалларида акс этган оташин севги, садоқат,


Ошиқларнинг ишқ йўлида бошидан кечган уқубат,


Чин инсонга хос хизлатлар: ростгўйлик, инсоф, диёнат,


Одамийлик, меҳру вафо, ҳазрат Навоий барҳаёт.


Истеъдод маҳсули “Хамса” – беш достондан иборатдир,


Муҳаббатга аталган беш ҳайкал, қаср-иморатдир,


Энди Фарход, Ширин, Лайли, Мажнунлар васли не бахтки,- 


Ижобатдир иншоолло, ҳазрат Навоий барҳаёт.


Юртбоши айтгандек “бу зот-авлиёлар авлиёси”,


“Мутафаккирлар мутафаккири” деб берган баҳоси,


“Шоирларнинг султонидир” деган юксак эътирофи,


Таҳсинига лойиқ  сиймо — ҳазрат Навоий барҳаёт.


Мавжудки то еру само, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Барқарорки борлиқ, дунё, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Яшнарки маърифат, зиё, ҳазрат Навоий барҳаёт,


Илҳомбахш бадиий даҳо-ҳазрат Навоий барҳаёт. 


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Ватан ҳимоячиларига

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ватан ҳимоячиларига


 


(14 — январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабилан)


 


 


 


Аскар ўғлим, Ватанга хизмат қил, иштиёқла,


Бурчингни адо айлаб, ишончимизни оқла.


 


Командирлар сабоғин сингдириб шуурингга,-


Ўзлаштирш замонавий техникани мароқла.


 


Йўламасин бирор шум қадам чегарамизга,-


Кузат ўткир кўз, оташ юрак, сезгир қулоқла.


 


Ҳарбий машқлардан холи фурсатларда хат ёзиб,


Ёру биродарлардан ҳолу аҳвол сўроқла.


 


Севган қизингга “Кутгил, ёнингга қайтаман” деб,


Берган ваъдангни асло унутма, ёдда сақла.


 


Ёғу сарҳадимизни бузмоқчи бўлса, дарҳол-


Тумшуғин ерга ишқаб, вужудини мажақла.


 


“Эл-юртимиз тинчлигин ҳимоячиси” деган-


Шарафли номни, ўғлим, фахр билан ардоқла.


 


Ўғлонларнинг мардлигин мадҳ айла Исомиддин,-


Қўшиғинг қанот қоқсин байрамона янгроқла.


         


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

2013 йил – “Обод турмуш йили” орзулари ...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

2013 йил – “Обод турмуш йили” орзулари ...


 


Кел яна шод  кўнглимизни айла шодон, янги йил,


Сенда ижросин  кутар кўп орзу армон, янги йил,


Сенга “Обод турмуш йили” дея қутлуғ ном қўйиб,


Берди шаънингга атаб юртбоши фармон, яни йил.


 


Кекса-ёш, барча фуқаролар аҳил меҳнат қилиб,


Айлагайлар ҳар кўча-қўйни гулистон, янги йил,


Барқарорлик касб этиб тинчлик ва осойишталик,


Янада турмуш бўлар гулгун, фаровон, янги йил.


 


Ҳар фасл, ҳар мавсуминг файзу барокатли бўлиб,


Бахш этар мўл пахта, пилла, ризқу-рўз, дон янги йил.


Ерга қатъий эгалик туйғусидан илҳомланиб,


Орттирар эл бойлигин ҳар уста деҳқон, янги йил.


 


Яратар юксак ривож топган илм-фан, техника-


Кашфиётларни кўпайтирмоққа имкон, янги йил,


Тезюрар “Афросиёб”, турли машиналар яна,-


Ҳар дақиқангда жаҳон бўйлаб намоён, янги йил.


 


Маънавият-маърифат, санъат, нафосат яшнагай,


Қадриятларга бағишлаб қайтадан жон, янги йил.


 


Ким агар юрт садҳадин бузмоқчи бўлса ногаҳон,-


Оқибат, албатта, бўлгай ўзи яксон, янги йил.


Алданиб ёт ғояларга, сўнг хатосин англаган,-


Соддадил қизлар-йигитлар минг пушаймон, янги йил.


 


Изланар хорижда ҳатто юртимиз фарзандлари,


Янада бўлмоқ учун доно, билимдон, янги йил.


Турли миллатлар иноқ, бир-бирларига ҳамжиҳат,-


Бир улуғ мақсад сари интилгай ҳар он, янги йил.


 


Биз жаҳонга юз тутиб, тутгай жаҳон ҳам бизга юз,


Халқимиз тинмай урар бу йўлда жавлон, янги йил.


Ҳур Ватаннинг ҳар қарич тупроғини асраш учун,


Довюрак аскарларимиз кўкси қалқон, янги йил.


 


Тўғрилик, ҳаққоният борган сари илдиз отиб,


Мутлақо юз бермасин туҳмат ва ёлғон, янги йил.


Авж олиб поклик, ҳалоллик, яхшилик хислатлари,


Қолмасин нафси бузуқ, нопок жиғилдон, янги йил.


 


Ногирон, муҳтож, дили хаста фуқаролар учун,-


Бўлмасин канда мурувват, хайру эҳсон, янги йил.


Қисқаси, ҳар ким савоб ишларга  қўл урсин мудом,


Чинакам бўлмоқ учун ҳазрати инсон, янги йил.


 


“Мустаҳкам оила йили”н мантиқий давомчиси,-


Бўлиб хуш келдинг, марҳабо, кел, жонажон, янги йил.


Дер Исомиддин: “Жаҳонга довруғинг достон қилур,


Бахту омад бахш этиб, ҳур Ўзбекистон, янги йил”.


   


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Ватанинг огоҳ этар...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ватанинг огоҳ этар...


 


(Ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ўғлонларга)


 


 


Ҳушёр бўл, аскар ўғлим, изғиб юрар хавф-хатар,


Бизга қарши тиш қайраб, душман ҳийла ишлатар:


Аввал  постингни зимдан у пинҳона кузатар,


Сўнг пайт пойлаб қўққисдан таҳдид қилмоққа шошар.


 


Шу боис бор вужудинг айлантир кўз-қулоққа,


Бузғунчини илинтир ўзи қўйган тузоққа,


Босолмасин шум қадам бу муқаддас тупроққа,


“Сергак бўл!” дея сени Ватанинг огоҳ этар.


 


Ҳарбий хизматда тинмай ошир маҳоратингни,


Фидойиликда кўрсат юртга садоқатингни,


Канда қилма севикли ёрга соғинч хатингни,


Ота-онанг бахт-висол тўйларингизни кутар.


 


Адо этсанг йигитлик бурчингни мардонавор,-


Жасоратингга бардош беролмас ҳеч бир маккор,


Командиринг мамнунлик билан дер: “Рахмат, шунқор!”,


Халқ ботир ҳимоячим, пахлавоним деб атар.


 


Қисқаси, хизматингни аъло ўтаб қайт, ўғлим,


Орден, медаллар билан кўксинг безаб қайт, ўғлим,


Ёр васлига етишмоқ бахтинг кўзлаб қайт, ўғлим,


Тўйингиз кенг даврада гавжум ва қизғин ўтар.


         


 


 


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Давлатимиз байроғи баланд кўтарилганда...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Давлатимиз байроғи баланд кўтарилганда...


 


Қалбимизни забт этар  чексиз ғурур, ифтихор,


Ўзимизни бағоят ҳис қилармиз бахтиёр,


Жаҳон ареналари бўйлаб такрор ва такрор,-


Давлатимиз байроги баланд кўтарилганда.


 


Абдулла Тангриевнинг кучига-куч қўшилди,


Рақиби беллашувда дош беролмай енгилди,


Жаҳон ўзбек қудрати  беқиеслигин билди,-


Давлатимиз байроғи баланд кўтарилганда.


 


Артур Григорян ҳам рингда зафар  қозонди.


Ватанини дунёга  кўз-кўз қилиб қувонди,


Халқимиз бирла  порлоқ келажакка ишонди,


Давлатимиз байроғи  баланд кўтарилганда.


 


Хилпирашига, дўстлар, диққат билан қаранглар,


Жилоланар ой, юлдуз, мовий, оқ, яшил ранглар,


Тантанавор ва мағрур мадҳиямиз ҳам янграр,


Давлатимиз байроғи баланд кўтарилганда.


 


Абадийлик, боқийлик тимсоли янглиғ ҳар он,-


Бўлар кўз ўнгимизда ажиб бир боғу бўстон,


Яшнаётган серқуёш, мустақил Ўзбекистон,


Давлатимиз байроғи баланд кўтарилганда. 


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси