avatar
Куч
159.16
Рейтинг
+59.86

Jasur Hikmatov

Мақолалар

Бир китобки...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Бир китобки...


(Ўзбекистон Республикаси Конституциясига)


 


Бир китобни мазмундорлик ва маънода бағоятдир,


Бир китобки муддаоси эзгуликдан  иборатдир,


Бир китобки қадриятлар  камолига шаҳодатдир,


Бир китобки тинч, фаровон, ҳур  яшашга кафолатдир.


 


Ҳар бир сатри офтоб каби қалбларга нур бахш айлагай,


Бунёдкорлик сари ишонч, даъват, шуур  бахш айлагай,


Озод Ватан, халқ шаънига чексиз ғурур бахш айлагай,


Бир китобки ҳар бир сўзи муъжизакор ҳақиқатдир.


 


Унда баён этилгандир халқнинг ақл-заковати,


Ифодасин топган элнинг тили, дини, урф-одати,


Шарҳ этилган буюк неъмат-истиқлолнинг шарофати,-


Бир китобки йўл-йўриғи инсонийлик, адолатдир.


 


Бир сўз билан айтсам, агар, қомусларнинг Қомуси у,


Кўп миллатли қон-қариндош ўзбекнинг ор-номуси у,


Ўзбекистон ифтихори, истиқболи кўзгуси у,-


Бир китобки мустақил юрт равнақидан  далолатдир.    


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Биз соғки, бахтиёрсиз ...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Биз соғки, бахтиёрсиз ...


 


(Тиббиёт ходимлари куни  муносабати билан)


 


Яхшиямки, сиз борсиз, юртимиз ҳакимлари,


Сиз туфайли ошкора тиббиёт тилсимлари,


Хизматингиздан шахдам соҳанинг одимлари,


Фаол, ташаббускорсиз, тиббиёт ходимлари.


 


Инсон соғлиги учун еларсиз, югурарсиз,


Саломатлик постида мудом ҳушёр турарсиз,


Бемор ўрнида гўё ўзингизни кўрарсиз,-


Ҳолидан хабардорсиз, тиббиёт ходимлари.


 


Тўғри қўйиб ташҳисни, касални ўрганарсиз,


Бирга чекиб дардини, бирга куйиб-ёнарсиз,


Гар у оёққа турса, бағоят қувонарсиз,-


Жонкуяр, мададкорсиз, тиббиёт ходимлари.


 


Бирингиз моҳир жарроҳ, бирингиз доришунос,


Бирингиз тиш оғриқдан жонни этгувчи холос,


Бирингиз мутахассис юрак тиб илмига хос...


Қўли гул шифокорсиз, тиббиёт ходимлари.


 


Бирам хушмуомала, бирам  ширинсухансиз,


Не-не хаста дилларни сўзла даволагансиз,


Даволаш илмига  бой ҳакимлик тажрибангиз,


Ҳурматга сазоворсиз, тиббиёт ходимлари.


 


Синога лойиқ ворис бўлмоқдир ниятингиз,


Қасамёдингизда акс этган қатъиятингиз,


Юксак ва дадил бўлсин парвозу шиддатингиз,


Онтига вафодорсиз тиббиёт ходимлари.


 


Эл корига тайёрсиз, тиббиёт ходимлари,


Дардлардан халоскорсиз, тиббиёт ходимлари,


Беморларга  мадорсиз, тиббиёт ходимлари,


Биз соғки, бахтиёрсиз, тиббиёт ходимлари.


     


 


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

Ўқитувчим

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўқитувчим


 


(1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан)


 


 


Кўз олдимизда ҳамиша сиз намоён, ўқитувчим,


Бизга сабоқ бераётгандайсиз ҳамон, ўқитувчим.


 


Бирам пурмаъно таъсирчан, бурро сўзлар эдингизки,


Ҳавас қилганча қолардик қойил-ҳайрон, ўқитувчим.


 


Янгроқ овозда маҳорат билан шеърлар ўқисангиз,


Ҳис қилардик сизни нотиқ, зўр сухандон, ўқитувчим.


 


Барчамизни илму-маърифат боғига чорлардингиз,


Парвариш айлар эдингиз мисли боғбон, ўқитувчим.


 


Ўз ўғил-қизларингизни жон-дилдан севгандек бизга-,


Бўлдингиз жонкуяр устоз, чин меҳрибон, ўқитувчим.


 


Кексалик гаштидан бугун баҳраманд чоғингизда ҳам,


Эзгу ишларимиздан сиз беҳад шодон, ўқитувчим. 


 


Шогирдингиз Исомиддин сизни байрам билан қутлаб,


Шаънингизга бахш айлагай шеъру достон, ўқитувчим. 


  


     


 


 


Исомиддин Жума Ғиждувоний,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


                                                                                       маданият ходими, меҳнат фахрийси/>


/>

Афсус чекиб қолмайсиз...

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Халқаро ОИТСга қарши кураш куни 1988 йил 1 декабрда жаҳон миқёсида бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашувида жорий этилган эди. Унинг мақсади пандемия даражасига етган ОИВ/ОИТС касаллиги ҳақида дунё ҳамжамиятининг хабардорлигини ошириш ҳамда у билан курашишда халқаро бирдамликни намойиш этишдан иборат.


Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, яъни ОИТС ўта хавфли юкумли касаллик бўлиб, вируслар таъсирида юзага келади ва инсон организмида ҳимоя вазифасини бажарувчи иммунитет тизимини ишдан чиқаради. Натижада, организм юқумли ва юқумсиз касалликларга чидамсиз бўлиб қолади. Бу даҳшатли касалликнинг давоси ҳамон топилгани йўқ,. Бугунги кунда қўлланилаётган дори препаратлари бемор умрини узайтиришга хизмат қилади, холос.


Комил инсон тарбиясида аждодларимиз маънавий меросининг ўрни

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Аждодлар маънавий меросини, уларнинг тарихий маданиятга қўшган ҳиссасини ўрганиш, улар илгари сурган маърифатпарварлик ғояларини илмий асосда талқин этиш ва таълим-тарбия соҳасида  кенг фойдаланиш ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек: “Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамни олди-қочди гаплар билан алдаб бўлмайди. У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикр-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади”.


Абу Наср Фаробий ўзининг ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашларининг марказига инсонни, унинг мақсад-муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув йўлларини кўрсатишни қўяди. Ахлоқий камолот деганда, файласуф хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни тушунади. Ахлоқий камолотга халақит берувчи салбий иллатларга эса дангасалик, билимсизлик, онгсизлик, нодонлик, ҳунарсизлик киради. “Ҳақиқатда, — дейди у, — ҳар бир борлиқ ҳеч сўзсиз ўз вужудига ўзига хос бўлган мартаба – энг юксак камолотга эришиш учун борлиққа келган. Инсон учун хос бўлган бу камолотнинг номини энг етук бахт-саодат деб аталади”. Комил инсон, олимнинг назарида, билимдон, ақлли, зукко, одил, софдил, камтар, хушфеъл, жамият манфаатини кўзловчи, ор-ғурурли ва бошқа фазилатлар соҳиби бўлиши лозим. Фаробий таъкидлайдики, ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват – руҳий куч билан боғлиқ… Инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, фикрлаш қувватига туғилишдан эга бўлади, бу хусусиятлар бола камолга ета бориши билан ривожланиб боради.


Мафкуравий тарбия ва шахс маънавий камолоти

Buxoro davlat tibbiyot instituti

            Юртимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятимизнинг барча жабҳаларида ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришлар халқимиз маънавияти, маданияти ва унинг бой қадриятларига сезиларли таъсир қилмоқда. Мамлакатимизда яшаб келаётган жами аҳолининг 60 фоиздан зиёдини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, яъни Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Давлатимиз томонидан ёшлар таълим-тарбияси ва маънавиятига доир кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1992 йил 28 февралдаги “Республикада янги олий ўқув юртлари ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва бошқа ҳужжатларни кўрсатиб ўтиш мумкин.


Ёшлар фаолияти, тарбияси, саъй-харакати ҳаётимиз мезонидир. Ҳозирги кунда эътибор берадиган бўлсак,  асосан, ёшларнинг калби ва онги учун кечаётган ғоявий курашларнинг кучайганини кўрамиз. Ёшлик даври дунёқарашнинг шаклланиши, эътиқоднинг мустаҳкамланиши учун ўта муҳим босқич ҳисобланади. Жамоатчилик фикри бўйича, мафкуравий бўшлиқни йўқ қилиш борасида, инсон учун энг адолатли ва маънавий бой, жамият учун энг қулай одил мафкура босқичига ўтиш лозим. Инсонни, халқни, давлатни мафкурасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, миллий қадриятлар, пок дин, умуминсоний қадриятлар асосий босқичлари ҳисобланар экан, бу борада миллий ўзликни англаш, янгича тафаккур кенг шаклланишги зарур.


Имплементация ва аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллиги

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида шаклланган сиёсат ва иқтисодиётга оид соҳаларни тартибга солувчи қонунчилиги, яратилган ҳуқуқий ва ташкилий механизмлар жамиятнинг барча соҳаларида тенг гендер имкониятларини таъминлаш сиёсатини танлаганлигидан далолат беради.


Агар инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, аёллар эркакларга нисбатан камситилган, жамиятни бошқариш ишларидан четлатилган даврларни ифодаловчи илмий манбаларга дуч келамиз. Минг йиллар давомида аёллар оила доирасида фарзанд кўриш, уларни парваришлаб-тарбиялаш, оила хўжалигини юритиш билан чекланганлиги маълум.


Ибн Сино баркамоллик ғояларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ибн Сино илмий маданият хазинасига улкан ҳисса қўша олган сиймолардан бири. У инсоннинг  ҳам моддий, ҳам маънавий саломатлиги,  инсон танаси ва руҳининг софлиги, инсоний қобилиятларнинг чексиз ривожи, одамларнинг маърифатли, ўзаро иноқ, меҳрибон бўлиши, маънавий ва илмий равнақ йўлида бирлашув ҳақидаги  ажойиб инсонпарварлик ғояларни  илгари сурган.  Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсонга хослигини Ибн Сино алоҳида таъкидлаган эди. Унинг фикрича, Аллоҳ инсонга шундай куч – қувват ато этганки, шу туфайли у эзгуликни ёмонликдан, интеллектуал етуклик, камолотни ёлғон яшиқ, гумроҳликдан фарқ қилади. Инсон ақлли мавжудот бўлгани учун табиатда алоҳида мавқени эгаллайди ва бошқа мавжудотлардан ажралиб туради. Ибн Синонинг бу фалсафий мулоҳазаси бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Бугунги кунда инсониятга дахлдор бўлган глобал муаммоларни ҳал қилишда одамлардан умуминсоний ахлоқ тамойилларига амал қилиш, ошкоралик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ақл-идрокини эзгу ишларга йўналтиришни тақозо этади. Чунки глобал муаммоларга тўғри ёндошув тараққиётни тезлаштиради, тинч-тотувлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди.


Кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида кўппартивийликнинг ривожланиши

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон халқи “ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб,… демократик ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган”[1] ҳозирги кунда барча демократик институтларнинг фаоллигини ошириш, «одамларга ислоҳотларнинг маъно-моҳиятини аниқ-равшан тушунтириб бериш, шу асосда жамият аъзоларида ишонч уйғотиш, уларни бунёдкорлик сари сафарбар этиш муҳим аҳамиятга эга»[2]. Ўзбекистон Рспубликаси мустақилликни қўлга киритиб, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз давлатчилигини ўзи яратиш, жамият ва давлат бошқарувида кенг иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган ўзбек халқи яна ўз давлатчилигини қуриб, уни ривожлантириш имконини қўлга киритди.


Фуқаролик жамиятини шакллантириш йилларида республикамизда кўппартиявийлик тизими шаклланган бўлиб, сиёсий партияларнинг жамиятни демократлаштириш жараёнларидаги иштироки муҳим ижтимоий-сиёсий фаолиятдир. «Шуни унутмаслигимиз керакки, – деган эди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, – мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, мамлакатимизни демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз суръати, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксаклигига ва ўз-ўзидан аёнки, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг етакчилик даражасига, уларнинг Ўзбекистонимиз тақдири ва келажагига дахлдор бундай масъулиятли ваколатларни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканлигига бевосита боғлиқдир»[3]. Кўппартиявийлик ўзбек халқи асрлар давомида орзу қилган ҳурфикрлиликка, адолатга, қонун олдида тенгликка, қисқаси, том маънодаги демократияга асосланган жамият қуришга мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.


Фуқаролик институтларини ривожлантириш давр талаби

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Фуқаролик жамияти – демократик ижтимоий тараққиётнинг олий ютуғи ҳисобланади. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қуриш тарихий анъана бўлсада, у тўлалигича миллий анъаналар ва жаҳондаги илғор давлатлар тажрибасининг синтези сифатида, яъни эркинлик ва ахлоқ, озодлик, қонунга итоаткорлик ва сиёсий-ҳуқуқий фааолликнинг уйғунлиги сифатида дунёга келмоқда. Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек: “Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда”[1].


Ғоявий-мафкуравий тарбиянинг айрим жиҳатлари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

        Кейинги йилларда ҳукумат маънавий ва маданий-маърифий ишларни амалга оширишга бевосита ёрдам кўрсатувчи давлат сиёсатини илгари сураётганлиги бежиз эмас, албатта. Тўғри йўлга қўйилган амалий тарбия миллий истиқлол мафкурасини, маърифий-маънавий, маданий тараққиёт йўлидаги барча ишларни амалга оширишни кафолатлайди. Бу ҳақда юртбошимиз шундай дейди: “… Миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга қўйиш жамиятимизда соғлом муҳитни сақлаш билан баробар эканини англашимиз даркор”[1]. Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни ўзининг кўпгина жиҳатларига кўра зиддиятли жараён эканлигини намоён қилмоқда. Агар биз глобаллашувнинг манфий ва мусбат жиҳатларини билишни истасак, унда маданий, маънавий-ахлоқий жабҳага мурожаат қилишимиз лозим. Маълумки, ушбу соҳа ижтимоий ҳаёт ва фаолиятининг энг консерватив макони бўлиб, ундаги модернизациялашув жараёни анча мураккаб ва тасодифларга бой кечади. Бу жиҳат айниқса, глобаллашувнинг Ғарб маданияти, маънавий, ахлоқий анъаналари тарзида “ноғарбий маконлар”да яққол кўзга ташланади. “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”[2]. Ҳақиқатан ҳам маънавий қадриятларни менсимасдан ахлоқсизликни маданият деб билиб, уни “тарғиб” қилишга уринаётган кимсалар кам эмас. Мана шундай ҳолат ҳозирги кун ёшлари тарбиясига катта хавф солмоқда.  “Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур”[3].


Миллий истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдиришда аёлларнинг ўрни

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари, асрий орзу-умидлари, эзгу ниятлари, буюк мақсадларини ифода этиб, халқнинг ўз мақсад муддаоларига эришиш учун маънавий-руҳий куч-қувват бўладиган пойдевордир. Бу жараён жамият аъзоларининг туб манфаатларини кўзда тутади, бинобарин ҳар бир фуқарони миллий истиқлол ғояси руҳида табиялаш шу юрт фарзандлари учун муқаддас бурчдир. Миллий исиқлол мафкураси ўз мазмун моҳиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига ва барча сиёсий партиялар тараққиётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гуруҳлар қатламларнинг — бутун халқимизнинг қуйидаги умумий манфаатларини ифодалайди: мамлакат мустаҳкамлиги, ҳудудий яхлитлик, сарҳадлар дахлсизлиги; юрт тинчлиги, давлатнинг ҳарбий иқтисодий, ғоявий экологик, информацион таҳдидлардан муҳофаза этилиши; мамлакат фуқаролараро ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик муҳитини таъминлаш; жамиятда адолат устиворлиги, демократия, ўз-ўзини бошқариш тамойилларига амал қилиш.


Одам савдоси – аср балоси

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Бугун инсоният эркинлигига, бахтига раҳна  солаётган одам савдосининг  дунё миқёсида тобора авж олиб борилаётгани кузатилмоқда. Бу иллатга қарши курашиш ва инсонларнинг бундай жиноят қурбонига айланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида юртимизда  кенг  қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятимизда ҳам 2013-2014 йилга мўлжалланган  Одам савдосига қарши курашиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, айни пайтда мазкур режа асосида  қатор тадбирлар ўтказилаяпти.  


Яқинда  Бухоро Давлат тиббиёт институти   талабалар уйида ана шундай тадбирлардан бири — “Ёшлар одам савдосига қарши” деган мавзуда суҳбат ташкил этилди. Унда   вилоят  “Истиқболли авлод” ёшлар ахборот маърифат маркази ходимлари  иштирок  этиб, талабаларга одам савдоси жинояти, ушбу жиноятдан жабрланганларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам турлари, жиноятчиларга жазонинг муқаррарлиги тўғрисида гапириб беришди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган бир талай  саволларга жавоб олдилар.


Амир Темур – буюклик тимсоли

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Амир Темурнинг ҳаёти ва фа­олиятида икки давр яққол кўзга ташланади. Биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хон­лигидан озод қилиб, ягона марказ­лашган давлат тузиш, ўзаро уруш­ларга барҳам бериш. Иккинчи дав­ри (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади.


1360-йиллардан бошлаб Амир Темур Мовароуннаҳрдаги ички ни­зо, урушларда иштирок эта бошла­ди ва Мўғулистон ҳукмдори Туғлуқ Темурхон, унинг ўғли Илёсхўжага қарши курашлардан сўнг, Амир Ҳусайн устидан ғалаба қозонгач, 1370 йилда Мовароуннаҳр тах­тининг ҳақиқий соҳиби бўлди ва Самарқандни ҳокимият пойтахти этиб белгилади.


Амир Темур тахтга ўтиргач, Чиғатой улусининг барча ерла­рига ўзини ворис деб билди ва Сирдарёнинг қуйи ҳавзасидаги ерларни, Тошкент вилоятини, Фарғона водийсини, Хоразмни ўз ҳукмронлиги остига киритди. Нати­жада, Мовароуннаҳр ва Хуросонда йирик марказлашган давлат вужуд­га кедди. Соҳибқирон сўнгги йил­ларда Эрон, Ироқ, Закавказье мам­лакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва Туркия билан бўлган жанглар­да ғолиб чиқиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига қадар, ғарбда — Ўрта ер денгизига, жа­нубда эса Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирди.


Темур фаолиятида муай­ян сиёсий йўл — майда фео­дал ҳукмронлигини тугатиш, муҳим халқаро карвон йўлларида устунлик қилиб турган Ол­тин Ўрда, Эрон ва бошқа мам­лакатларнинг рақобатини ен­гиб, Мовароуннаҳрнинг сиёсий-иқтисодий қувватини таъминлай оладиган марказлашган давлат ташкил этиш эди. Амир Темур авва­ламбор мамлакатда давлат тизими­ни мустаҳкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кучайтириш, савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тар­тибга солиш, мамлакат ҳимоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш кабиларга катта эътибор берди.



Фуқаролик институтлари фаолиятида аёллар масаласи

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бормоқда. Ушбу олижаноб, аммо, мураккаб вазифани амалга ошириш Республикамизда яшовчи ҳар бир кишидан ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этади. Демократик тараққиёт кун тартибига қўяётган мазкур талаб хотин-қизларга ҳам бевосита тааллуқлидир. «Бугун маърифий дунёда, – деб таъкидлайди Республикамиз Президенти И. А. Каримов, – хотин-қизлар манфаати деган алоҳида масала бор ва уни ўрганиш, ечимини топишга жуда катта аҳамият берилиши бежиз эмас. Агар аёлларга етарли эътибор берилмаса, бундай жамиятнинг келажаги бўлмаслиги ҳақида, ўйлайманки, узоқ гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ»[1].


Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотлардан бири Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобланади. Ушбу ташкилот 1993 йилда ташкил топган.Бугунги маълумотларга кўра, ташкилотда 35 мингга яқин аъзо бор.


«Қўмитанинг асосий вазифаси – аёлларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини кенгайтириш, ҳуқуқий маданияти ва савиясини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, болалик ва оналикни муҳофазалаш, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ногирон аёллар ва болалар, ёлғиз кишилар ва кексаларни ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборат.


Ўзбекистон хотин-қизларининг сиёсий фаоллигини оширишдаги омиллар

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, ҳуқуқий демократик давлат ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасида бир қанча ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг жамият тараққиётидаги ролини ва мавқеини оширишга қаратилган қуйидаги муҳим ҳужжатларни санаб ўтиш жоиз: 1995 йил 2 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1084-сонли Фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони; “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги 760-1-сонли Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 1999 йил 10 июндаги Фармони; “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида” БМТнинг Халқаро Конвенцияси (1995 йил 6 майда ратификация қилинган); 1998 йил 30 апрелда “Оила” Кодекси қабул қилинди; БМТнинг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитаси тавсияларини бажариш юзасидан 2001 йилда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳаракат дастури ишлаб чиқилди; 2003 йилда Миллий ҳаракат дастурини амалга ошириш мақсадида “Меҳр нури” аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари бирлашмаси тузилди; Олий Мажлиснинг XV сессиясида “Сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига Ўзбекистон Республикасининг икки палатали Парламентига сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни кўрсатишда аёллар учун 30%ли квота киритилди. 1995 йил 2 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1084-сонли Фармонига кўра, жойларда, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг раисига, бир вақтнинг ўзида, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Хотин-қизлар қўмиталари раисларига, тегишли ҳокимлар ўринбосарлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари мақоми берилди.


Инсон жисмоний камолоти алломалар талқинида

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Аждодлар маънавий меросини, уларнинг тарихий маданиятга қўшган ҳиссасини ўрганиш, улар илгари сурган маърифатпарварлик ғояларини илмий асосда талқин этиш ва таълим-тарбия соҳасида  кенг фойдаланиш ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.


Ибн Сино илмий маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган шундай сиймолардан биридир.  У соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний машқларнинг, спортнинг беқиёс ролини қуйидагича ифодалайди: “… бадан тарбия кишини чуқур ва кетма-кет нафас олишга мажбур қилувчи ихтиёрий ҳаракатдир. Мўътадил равишда ва ўз вақтида бадан тарбия билан шуғулланувчи одам бузилган хилтлар туфайли келган касалликларнинг ва мижоз ҳамда илгари ўтган касалликлар туфайли келувчи касалликларнинг давосига муҳтож бўлмайди”. Аллома биринчилардан бўлиб, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний машқларнинг ролини илмий асослаб берди. Жисмоний машғулотларнинг инсон соғлигини сақлашда бош омил эканлиги ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Мутафаккир болада ахлоқий хислатларни меҳнат, жисмоний ва ақлий тарбия билан узвий ҳолда шакллантиришни,  уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил, деб билади. Аллома таъкидлаганидек,  «Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро ҳаракатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади». «Бекорчилик ва айш-ишрат нафақат нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади». Давлатимизнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришда спортни ривожлантиришга эътибор қаратиши қомусий олим ибн Сино фикрларининг ҳаётда ўз аксини топаётганлигидан далолатдир.


Маънавий-ахлоқий жиҳатлар ва оила муҳити

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Оила ва аёлнинг ижтимоий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга таъсири ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти  И. А. Каримов шундай дейди: «Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланган. Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало, кўз ўнгимизда Она сиймоси шаклланади. Нима деганда оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил – Она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру муруввати, садоқати ва вафодорлигидир»[1]. Демак, аёл оила аъзоларида, энг аввало фарзандларида ижтимоий-ахлоқий фазилатларни шакллантирувчи шахсдир. Оила ижтимоий-ахлоқий муҳитининг соғломлиги эса аёл ва эркакнинг ўзаро муносабати билан узвий боғлиқдир.  


Гиёҳвандлик ва ОИТС инсон кушандаси

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Сўнги йиллар мобайнида инсоният жиноятчилик, қуролли тўқнашувлар, экологик муаммолар, турли хавфли касалликлар билан бир қаторда гиёҳвандлик балосидан ҳам азият чекмоқда Инсонга оний лаззат, вақтинча енгил кайфият, сохта тасаввурлар бағишловчи моддалар организмга шу даражада зарар етказадики, натижада одамнинг жисмоний ва ақлий фаолияти тиклаб бўлмас даражада шикастланади. Аянчлиси, у ўлимга олиб келади. Тиббиётчиларнинг фикрига кўра, гиёҳванд моддалар ўпка раки, жинсий заифлик ва руҳий хасталикларни юзага келтиради Бундан ташқари гиёҳванд моддалар қабул қилиниши турли хил асаб касалликларининг келиб чиқиши, ногирон болалар туғилиши, оилалар барбод бўлиши ва бунинг оқибатида фарзандларнинг етим қолишига олиб келади.


Натижада эса, нафақат оилалар, балки бутун жамият иқтисодий зарар кўради. Дунё мутахассис шифокорларининг таъкидлашларича, болаларнинг ақлий ва жисмоний нуқсон билан туғилишига энг аввало алкогол ичимликлар ва гиёҳванд моддалар сабаб бўлаётган экан.


Гиёҳванд моддаларга, хусусан. героин, какоинга ўрганиб қолган киши уни ўз вақтида қабул қилмаса, оғуга ўта кучли эҳтиёж сезади Шу дозаоини қабул қилгач эса, ўзини гўё осмоннинг еттинчи қаватида сезади. Танада сархушлик. роҳатланиш ҳиссини туяди. Аслида эса лаҳзалик роҳат дея инсон ўз ихтиёрини ҳалокат томон бурган бўлади. Бордию, гиёҳвандлик моддалари хумори тутиб, хуруж қилиб қолса, у ҳолда гиёҳванд кимса унга эришиш мақсадида ҳар қандай жинояту разилликдан ҳам тап тортмайди. Зотан, бутун дунё осойишталигига раҳна солаётган терроризмнинг таг замирида ҳам наркобизнес турганини ҳамма билса керак.